Жаҳон | 22:17 / 20.12.2018
13439
1 дақиқада ўқилади

Россия аҳолиси кейинги ўн йил ичида илк бор камайди

Фото: Дмитрий Феоктистов / ТАСС

2018 йилнинг январь-октябрь ойларида Россия аҳолиси сони 78,7 минг кишига камайди, деб маълум қилди Росстат. Аҳолининг табиий камайиши ўтган 10 ой давомида 180,5 минг кишини, миграцион ўсиш эса 101,8 минг кишини ташкил қилган. Шу тарзда, миграцион оқим аҳоли камайиши ўрнини атиги 56,4%га тўлдирган.

Бу Россияда кейинги 10 йил ичида аҳоли сонининг илк бор камайишидир. Сўнгги марта бундай ҳолат 2008 йилда қайд этилган: миграцион оқимнинг табиий камайиш ўрнини тўлдира олмаганлиги натижасида аҳолиси сони 10,3 минг кишига камайган.

Қайд этилишича, 2018 йилда миграцион ўсиш 2017 йилга нисбатан 43%га камайган. Россияга Украинадан мигрантлар келиши 74%га, Ўзбекистондан 70%га ва Қирғизистондан 40%га қисқарган. 

Аҳоли табиий камайишининг асосий сабаби туғилишнинг камайиши бўлган. Январь-октябрь ойларида туғилиш 1,352 млн нафарни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 66 мингтага камдир. 

Мавзуга оид