Фарғона энергетиклари томонидан Қўқон шаҳри истеъмолчиларининг барчаси назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмоқда
Республикамиз Президентининг 2018 йил 23 октябрда қабул қилинган “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, 2021 йил якунигача истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилган.
Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу Қарор ижросини таъминлаш бўйича Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва истеъмолчиларга янги турдаги замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳри истеъмолчиларига электр энергияси 6та нимстанция, 556та трансформаторлар орқали етказиб берилади.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 59168та, жумладан нимстанцияларга 143та, аҳолига 53983та, улгуржи истеъмолчиларга 4673та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 373та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.
Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан мазкур ишларни амалга ошириш учун 400 нафардан ортиқ малакали мутахассислар жалб қилинган. Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичлар “Toshelektroapparat” томонидан ишлаб чиқарилган. Айни пайтда лойиҳа бўйича Қўқон шаҳрига 55200 дона ускуналар етказиб берилган бўлиб, шу кунга қадар 51мингдан зиёд ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилди ва ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимида унга боғланган истеъмолчилар учун жуда кўп қулайликлар мавжуд. Энди улар электр энергиясидан ҳақдор ёки қарз эканлигини ҳақидаги маълумотларни ўз уяли қурилмалари орқали билишлари, қарздор бўлишидан олдин олдиндан огоҳлантирилиши, истеъмолчи қарздорлиги сабабли масофадан туриб автоматик тарзда ўчирилса, “КЛИК” ва бошқа хизматлар ёки банк шохобчалари орқали тўлов қабул қилингандан сўнг автоматик тарзда тармоққа қайта уланиши мумкин бўлади.
Элмурод Эрматов
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12:23 / 07.10.2024