Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коинот парвозлари сони бўйича АҚШ ва Россияни ортда қолдирди
Фото: k-politika.ru
Хитой ўз тарихида илк бор муваффақиятли амалга оширилган коинот парвозлари сони бўйича дунё етакчисига айланди.
Хитой 2018 йил бошида коинотга 35 та ракета учирган ва бу кўрсаткич бўйича 30 та парвозни амалга оширган АҚШни ортда қолдирди.
Россия Хитойдан 2 марта камроқ парвозни амалга оширган, ваҳоланки 4 йил аввал шунча космик ракета учирган: декабрь ўрталарига келиб “Роскосмос” 16 та орбитал парвозни амалга оширган, улардан бири фалокат билан якунланган: “Союз” ракетаси двигателидаги нуқсон сабабли Халқаро коинот станциясига 2 фазогирни етказа олмаган.
Хитой коинот дастурини ривожлантириш билан бирга илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ҳам катта маблағ сарфламоқда. У бу кўрсаткич бўйича қаторасига 3 йилдан бери Европа Иттифоқини ортда қолдирмоқда ва АҚШга деярли яқинлашиб қолди.
Хитойнинг илмий изланишларга харажатлари 1990-йиллар бошига нисбатан 40 марта ошган. 2016 йилда Хитой тадқиқотлар ва ишланмаларга 412 млрд доллар сарфлаган. Бу эса Россия федерал бюджетидан 1,5 баробар кўпроқни ташкил қилади.
Бу борада етакчи ҳамон АҚШ бўлиб қолмоқда (464 млрд доллар), бироқ Хитой билан тафовут жадал қисқармоқда: 2000 йилда бу тафовут 8 марта катта бўлган бўлса, ҳозирда бор-йўғи 12 фоизни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026