Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси Тожикистон томонидан тақдим этилган «сув» резолюцияси лойиҳасини қабул қилди
20 декабрь куни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 73-сессия давомида, «Барқарор тараққиёт учун сув», 2018-2028 йиллар, Халқаро ўн йиллик ҳаракатларни ўтказиш давомини ўрта муддатли, кенг қамровли кўриниши» номли резолюция лойиҳасини қабул қилди. У Тожикистон томонидан, БМТга аъзо 190 давлат билан ҳаммуаллифликда тақдим этилган, деб хабар бермоқда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти.
Ушбу резолюцияда барқарор ривожланиш ва қашшоқлик ҳамда очарчиликни бартараф этишда сув ресурсларининг муҳим аҳамиятига алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, резолюцияда таъкидланишича, иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб сув танқислиги муаммосининг чуқурлашишига ҳисса қўшувчи омилдир. Бунда сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясини ишлаб чиқиш даркор.
Резолюциянинг қарор чиқарувчи қисмида 2023 йил 22-24 март кунлари Нью-Йоркда БМТ конференциясини ўтказишга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон БМТ резолюцияларидан бирининг ҳаммуаллифига айланганди.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
09:02 / 11.06.2026