Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда икки қиз ис газидан заҳарланди
2018 йилнинг 23 декабрга ўтар кечаси Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи С.Р. (қиз) уйи ошхонасида газ плитасини ёқиб, ухлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда газ плитасидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва бирга яшовчи 16 ёшли синглиси С.Р.лар заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир кунда икки аёл ис газидан вафот этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026