Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия босқинидан ҳимоя». Тереза Мэй британиялик ҳарбийларни мақтади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, британиялик ҳарбийлар мамлакатнинг «Россия босқинидан» ҳимоясини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Мэй ҳарбийларни Солсбери кўчаларини ГРУ собиқ полковники Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган асаб-фалажловчи модда изларидан тозалаш бўйича ишлари учун мақтаган.
Қайд этилишича, Мэйнинг фикрича, Британия қуролли кучлари «Шарқий Европада иттифоқчиларни» мустаҳкамлаш ишига ҳам жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026