Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўрнига Саудия Арабистони Сурияни қайта тиклаш учун маблағ ажратади
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони ҳокимияти Сурияни тиклаш учун АҚШ ўрнига маблағ ажратишга розилик берганини эълон қилди. Бу ҳақда Америка етакчиси душанба куни ўз Twitter’ида ёзди:
«Саудия Арабистони ҳозир Қўшма Штатлар ўрнига Сурияни тиклаш учун кетадиган зарур маблағни ишлатишга розилик билдирди. Кўряпсизми? Ахир бадавлат давлатлар Буюк Давлат ўрнига бу ердан 5000 миль узоқликдаги қўшниларига ёрдам қўлини чўзгани ажойиб эмасми? Саудия Арабистонига ташаккурлар!»
Илгари Америка расмийлари Суриянинг ҳукумат қўшинлари назорати остида бўлган қисмини тиклашда қатнашмасликларини бир неча бор таъкидлаб ўтишган эди.
Ўтган ҳафта Оқ уй Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаганини, бироқ «Ислом давлат» террорчилик гуруҳи устидан ғалаба коалициянинг мавжудлиги бартараф бўлишини англатмаслигини эълон қилган эди.
Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан буён давом этмоқда. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқда ИШИД устидан ғалабага эришилгани эълон қилинган эди. Сурия Араб Республикасининг айрим ҳудудларини жангарилардан тозалаш давом этмоқда. Айни вақтда мамлакатни сиёсий тартибга солиш, Сурияни тиклаш ва қочқинларни қайтариш биринчи планга чиқмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
10:18 / 29.06.2026