Жаҳон | 18:55 / 26.12.2018
3593
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда президент сайлови ўтказиш муддати уч ойга кечиктирилади

Фото: Reuters

Афғонистон мустақил сайлов комиссияси 20 апрелда бўлиб ўтиши мўлжалланган президент сайлови муддатини уч ойга ортга суради. Бу ҳақда сайлов комиссиясидаги манбасига асосланиб 1TVnews телеканали хабар берди. 

Хабар қилинишича, сайлов кечиктирилгани ҳақида 27 декабрь куни расман эълон қилинади.

Манбанинг сўзларига кўра, сайловнинг кечиктирилиши сайлов тузилмаларини шакллантириш ишлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, кечиктириш “Толибон” ҳаракати вакиллари билан тинчлик келишуви бўйича музокаралар ўтказишга тайёргарлик ортида юз бермоқда.

Аввалроқ БМТнинг Афғонистон бўйича миссияси вакили Тоби Ланзер ташкилот сайловнинг эҳтимолий ортга сурилишига қаршилик қилмаслигини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид