Америкалик сенатор АҚШ ҳукуматининг энг “телбанамо” харажатларини маълум қилди
Америкалик республикачи сенатор Рэнд Пол АҚШнинг 2018 йилдаги энг “телбанамо” харажатлари рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхат солиқ хизмати ва ФҚБ вакилларига айниқса қизиқ бўлиб кўриниши мумкин, чунки ҳужжатда нафақат мавжуд бўлмаган Сомали армиясига 76 млн доллар тўлангани, балки беданаларнинг гиёҳванд модда остида ўзини қандай тутишини тадқиқ қилишга сарфланган маблағлар ҳақида маълумотлар бор.
Бундан ташқари, АҚШнинг федерал ҳукумати афғон тилидаги сериални ишлаб чиқаришга 653 минг доллар, ҳаво оқимларининг калтакесакларга таъсирини ўрганиш учун 80 минг доллар тўлаган. Бундан ташқари, сенатор ҳукуматга қадимги Осиёда эшаклар ва отларга ов қилишни ўрганиш учун 361 минг доллар тўлагани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Бундай харажатларнинг умумий қиймати деярли 115 млн долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024