Ўзбекистон | 03:06 / 26.12.2018
17213
1 дақиқада ўқилади

Ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юклатилди

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорига мувофиқ, ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юкланди.

Бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омилларни аниқлаштиради ҳамда масъул ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўради.

Шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳолатлар бўйича ўз вақтида таъсир чораларини кўриш ва уларнинг салбий оқибатларига барҳам бериш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасаларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатади.

Мавзуга оид