Спорт | 22:12 / 26.12.2018
10218
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» яна ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигасининг 19-турида «Манчестер Юнайтед» «Ҳаддерсфилд Таун»ни қабул қилди. «Олд Траффорд»да кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари сафида Поль Погба дубль қайд этди, яна бир гол Неманья Матич номига ёзилди. Меҳмонлар ҳимоячиси Матиас Занк Йоргенсен ўйиннинг охирги дақиқаларида ягона жавоб голини урди.

Шу тариқа, манкунианликлар Оле-Гуннар Сульшер бош мураббийликкка тайинланганидан кейин иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

Бу ғалаба эвазига «Манчестер Юнайтед» очколари сонини 32тага етказган ва Англия Премьер-лигасида олтинчи ўринни мустаҳкамлаган, «Ҳаддерсфилд Таун» 10 очко билан – 20-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
19-тур
Манчестер Юнайтед – Ҳаддерсфилд 3:1
 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 28 Матич, 2:0 – 64 Погба, 3:0 – 78 Погба, 3:1 – 88 Йоргенсен.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Диогу Далот (Янг, 53), Джонс, Фред (Эррера, 53), Матич, Погба, Мата (Гомес, 81), Лингард, Рэшфорд.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Шиндлер, Конголо, Дурм, Йоргенсен, Качунга (Леве, 57), Притчард, Мбенза (Кванер, 62), Биллинг, Хадерджонай, Депуатр (Мунье, 73).
Огоҳлантиришлар: Качунга (23), Фред (30).

Мавзуга оид