Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзатом»: АЭС қурилиши бўйича Муҳандислик тадқиқотлари дастури тасдиқланди
Тошкентда «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси ишчи гуруҳларининг дастлабки кенгаши бўлиб ўтди. Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия делегациясига «Росатом» давлат корпорацияси бош директорининг операцион бошқарув бўйича биринчи ўринбосари - «ИК» АЭС АЖ президенти Александр Локшин бошчилик қилди.

«Ўзатом» агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилиш давомида Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш учун майдон танлаш мақсадида муҳандислик тадқиқотларига оид ишлар ҳолати тўғрисида маълумот берилган. Шунингдек, «Ўзатом» агентлиги томонидан Муҳандислик тадқиқотлари дастури тасдиқланган.
Музокаралар давомида Ўзбекистон томонига ушбу лойиҳага асосан дастлабки шартномаларнинг лойиҳалари берилди. «Росатом» давлат корпорацияси ҳам Ўзбекистон Республикасида биринчи АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича контрактацияга ёндашувлар тўғрисидаги материалларни ва музокараларнинг мақсадли режасини тақдим қилди. Томонлар шартномаларга оид музокараларни 2019 йилда бошлашни мўлжалламоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 7 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда Россия технологиялари асосида атом электр станциясини қуриш бўйича икки мамлакат ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолаган. Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистонда ССЭР-1200 реакторли икки энергоблок қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026