Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон элчиси билан нималарни муҳокама қилди?
2018 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбатда Ўзбекистон – Эрон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.
2018 йилда икки томонлама муносабатлардаги ижобий ўсиш мамнуният билан қайд этилди ва 2019 йилдаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш доирасида ҳамкорлик масаласига ҳам эътибор қаратилиб, ушбу мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда, жумладан минтақавий аҳамиятга эга темир йўл магистралини қуришда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024