Ўзбекистон | 13:19 / 26.12.2018
4281
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда молиявий омбудсман институти жорий этилади

Фото: Dreamstime

Ўзбекистонда “Молия бозори ва молиявий хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида:

молиявий бозорлар, молия ташкилотлари ва молиявий хизматларнинг аниқ тарифлари;

молиявий хизматлар тамойиллари;

молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан хизматлар турларини бирлаштириш бўйича чеклашлар;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни назорат қилиш тартиби;

молиявий омбудсман институтини жорий этиш назарда тутилади.

Қонуннинг қабул қилиниши молиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш, молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришни таъминлайди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил ноябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил декабрь.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид