Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади
Ўзбекистонда яна хусусий қўриқлаш агентликлари пайдо бўлади. Бу президент қарори билан тасдиқланган, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Хусусий қўриқлаш агентликлари 2014 йилнинг 1 февралигача Ўзбекистонда фаолият юритиб келган - ўшандан буён фақат Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси қўриқлаш фаолияти билан шуғулланади, у шартнома асосида компанияларга хизмат кўрсатади.
“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:
қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;
ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими планшетларини харид қилиш;
алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026