Эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги гаплар инкор этилди
Эроннинг Fars News ахборот агентлиги 27 декабрда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг махсус вазифаларни бажарувчи “Ал-Қудс” кучлари бошлиғи, генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Ислом инқилобига қарши чиқувчи ОАВ 26 декабрда генерал Сулаймонийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни эълон қилди. Бугун эрталаб “Ал-Қудс” бошлиғи имом Ҳумайний масжидида пайдо бўлди”, деб айтилган агентлик хабарида. Fars, шунингдек, Сулаймоний юқори лавозимли бошқа ҳарбийлар билан бирга қабул қилинаётган қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаш раҳбари Маҳмуд Ҳошими Шоҳрудий жанозасида олинган суратни эълон қилган.
Аввалроқ Исроил ОАВда ИсроилнингДамашққа берган авиазарбалари давомида 3 нафар юқори лавозимли зобит, жумладан Сулаймоний ҳалок бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлган.
Исроил 25 декабрда Дамашқ атрофидаги ҳудудларга қўшни Ливан ҳаво ҳудудидан ракета зарбаси берган.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024
Нетаняҳу мудофаа вазирини бўшатди: бу ғалаёнларга сабаб бўлмоқда
14:13 / 08.11.2024