Жаҳон | 12:46 / 28.12.2018
9311
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg Хитой бозори бир йил ичида рекорд даражада қулаганини маълум қилди

Фото: ТАСС

2018 йилда Хитой компаниялари капитализациясининг пасайиши 2,4 трлн долларни ташкил этди, бу 2002 йилдан буён қайд этилган рекорд кўрсаткичдир, деб ёзади Bloomberg. Шанхай фонд биржасининг SSE Composite индекси қарийб чорак қисмга тушиб кетган.

Агентликнинг қайд этишича, қимматли қоғозлар бозорининг қулаши 2008 йилги молиявий инқироз давридагидан ҳам юқорироқ бўлган.

Бундан ташқари, Хитой ўтган йили сайёрадаги энг йирик фонд бозори мақомини Японияга топшириб, иккинчи ўринга тушган.

Пасайиш сабабларидан бири сифатида АҚШ билан савдо уруши кўрсатилмоқда.  

Ноябрь ойи бошида Reuters АҚШ билан савдо уруши натижасида Хитой валюта захиралари камайгани ва 3,035 трлн долларни ташкил этганини хабар қилганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид