Жамият | 09:58 / 28.12.2018
7834
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда икки кишига пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида 2018 йил 26 декабрь куни Қарши шаҳар “Худойзод” МФЙда яшовчи А.Ҳ. Чандир қишлоғи ҳудудида ўзаро жанжал туфайли шу қишлоқда яшовчи О.Б.га ҳамда ҳамқишлоғи С.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада О.Б. ва С.Қ.лар олган жароҳати сабаб касалхонага ётқизилган. 

Кўрилган чоралар натижасида А.Ҳ. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид