Хитой АҚШга нисбатан мисли кўрилмаган ён босишларга борди
Хитой илк бор АҚШдан гуруч импортига рухсат берди. Пекин бундай мисли кўрилмаган ён босишга Вашингтон билан савдо музокаралари арафасида боришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу чоралар жигарранг, тозаланган ва майдаланган гуруч турларини қамраб олади.
2001 йилгача Хитойда гуруч бозори импортчиларга ёпиқ бўлган. Сўнгра Хитой Жаҳон савдо ташкилотига қўшилган ва ушбу бозорни импорт учун очган. Бироқ АҚШ икки давлат ўртасида фитосанитар баённома йўқлиги сабабли Хитойга гуруч етказиб бера олмаган. Шунга қарамай, Хитой АҚШдан гуруч импорти мавжуд бўлмаса-да, унга 25 фоизлик бож тўлови киритган.
Агентликда таъкидланишича, Хитой раҳбарияти америкалик гуруч ишлаб чиқарувчилар билан рақобат қилишга тўғри келишидан чўчимаяпти, чунки АҚШ гуручи рақобатбардош эмас ва Жанубий Осиёдан импорт қилинувчи гуручларга сифати бўйича ютқазади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024