Ўзбекистон | 19:56 / 29.12.2018
6639
1 дақиқада ўқилади

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш, шунингдек, қизил линияларга туташган зоналарда ва объектларнинг муҳофаза зоналарида объектлар қурилишидагн мезонлар ва чеклашларни аниқлаш тартибини тартибга солувчи талабларни актуаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 

Ҳужжат билан электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди. 

Тасдиқланган қоидаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар электр тармоғи хўжалиги объектлари жойлашган жойларда ишларни амалга ошираётган ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаши белгилаб қўйилди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кунидан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга оид