Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ҳарбийлар икки мингдан ортиқ сайёҳни қутқаришди
Ҳиндистон армияси ҳарбийлари мамлакат шимоли-шарқидаги Ҳинд-Хитой чегарасидаги тоғда қолиб кетган 2,5 мингга яқин сайёҳни қутқаришди, деб хабар берди ANI агентлиги.
Агентликнинг хабар беришича, сайёҳлар ҳарбий хизматчиларнинг казармаларига жойлаштирилган ва барча зарур нарсалар билан таъминланган.
Хабарда айтилишича, Ҳиндистоннинг Хитой билан чегарасидаги Нату-Ла довонидан қайтаётган, ичида сайёҳлар бўлган 300-400та автомобиль ташқи дунёдан узилиб қолган.
Қайд этилишича, довонда катта қалинликда қор ёғиши сабабли сайёҳлар йўлида давом эта олмаган. Айни пайтда армия техникаси ёрдамида йўллар қордан тозаланмоқда.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026