Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:49 / 29.12.2018
9488
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги «Бадиий кўргазмалар» саройида ёнғин содир бўлди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Бадиий кўргазмалар” саройида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида кўргазма саройидаги хизмат хонасида 30 квадрат метр майдонда хона жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
“Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш