Light | 02:20 / 30.12.2018
41297
2 дақиқада ўқилади

Чексиз ҳашамат ва гўзаллик: Хитойдаги энг қимматбаҳо уй қандай кўринишда?

Бу уй 149 миллион долларга сотилган. У Хитой ҳудудида жойлашган энг қимматбаҳо уй саналади.

1663 акр майдонга эга қаср “Таохуаюань” деб номланиб, таржима қилинганида “Утопия” ёки “Гуллаган шафтолилар ери” маъносини англатади. У Душу кўлидаги хусусий оролда жойлашган.

Уйда 32 та ётоқхона, кўл қирғоғидаги ҳовуз ва ЮНЕСКО ёдгорликлари намунаси асосида яратилган боғлар мавжуд.

Қаср узоқдан ана шундай кўринади.

Анъанавий хитойча дизайн иншоотнинг ёши ва ҳайбатини янада оширади. Қуёш нури яхши тушиши учун 32 та ётоқхонанинг бари қасрнинг жанубий қисмида жойлашган.

Боғлар, шунингдек мана бу туманли кўлмак ҳам Сучжоу боғлари намунаси асосида яратилган.

Майдони бир неча минг квадрат метрга тенг бўлган қасрни барпо этиш учун 3 йил вақт сарфланган. Ғиштларнинг бари анъанавий хитойча архитектура ва қурилиш қонунлари асосида амалга оширилган.

Ички дизайнда анъанавий шарқий-осиёча ва замонавий услублар уйғунлаштирилганини кўриш мумкин.

Уй атрофида кўплаб очиқ ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларда мароқли дам олиш мумкин.

Мана буни ҳақиқий гўзаллик деса бўлади.

Мавзуга оид