Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитой билан савдо музокараларида "катта ўсиш" бўлаётганини маълум қилди
Фото: AP Photo / Saul Loeb/Pool Photo
ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқотида Хитой-Америка муносабатлари, савдо келишуви ва Корея яримороли муаммосини муҳокама қилди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
"Хитой-Америка муносабатлари жуда муҳим, бутун дунё бизни кузатиб турибди. Айни вақтда икки давлат ишчи гуруҳлари сиз билан Аргентинада келишиб олинган тадбирларни амалга ошириш учун ҳаракат қилаётганидан хурсандман", дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.
Ўз навбатида, Си Цзиньпин икки томонлама муносабатлар ҳозирда муҳим босқичда эканлигини қайд этган.
Агентликнинг хабарига кўра, бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Корея яриморолидаги вазият ва бошқа халқаро масалалар юзасидан фикр алмашишди ҳамда бир-бирларини келаётган янги йил билан табриклашди.
Кейинроқ Дональд Трамп мазкур мулоқот ҳақида Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Ҳозиргина ХХР раиси Си Цзиньпин билан узоқ ва жуда яхши мулоқот ўтказдим. Савдо бўйича келишув олға силжимоқда. Агарда у тайёр бўлса, барча мавзу, соҳалар ва баҳсли масалаларни қамраб олади. Катта ўсишга эришилади!", деб ёзди у.
Мавзуга оид
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
18:37 / 30.01.2026
Ўзбекистон Хитойдан мандарин ва ананас импортини вақтинча тақиқлади
18:03 / 29.01.2026