Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:50 / 02.01.2019
7183
1 дақиқада ўқилади
Ғиждувондаги хонадонда юз берган ёнғин оқибатида уй эгаси ҳалок бўлди
Жорий йилнинг1 январь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган Р.Р. уйида сигарета чекиб ухлаб қолган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Оқибатда сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 40 кв.м. майдонида том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Р.Р.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш