Ўзбекистон | 23:21 / 03.01.2019
14337
1 дақиқада ўқилади

Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 15 январидан Германия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режим тизими йўлга қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, икки мамлакат ўртасидаги маданий, илмий ва таълим алмашинувларини мустаҳкамлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. 

Маълумотларга кўра, ГФРдан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2016 йилда - 4889, 2017 йилда – 7207 кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 2,5 бараварга ошиб, 18 094 кишига етди. 

Германия фуқаролари учун визасиз режимнинг ўрнатилишига шунингдек e-visa маълумотлари ҳам хизмат қилган. 2018 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, Германиянинг 1089 фуқароси Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирган ва фуқаролари мазкур дастурдан фойдаланган мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллаган. 

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 10 февралидан қатор узоқ хорижий мамлакатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинган. 

Мавзуга оид