Жаҳон | 14:40 / 03.01.2019
8483
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Япониянинг Окинава оролида реактив ракета тизимини жойлаштирмоқчи 

Фото: wikipedia.org/Public Domain

АҚШ қуролли кучлари Япониянинг Окинава префектурасида HIMARS ракетадан ўт очиш тизимини жойлаштириш ва йил давомида улардан фойдаланиб машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sankei Shimbun газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, тизимни ўрнатишда таъсир доираси 300 километргача бўлган ATACMS  тактик баллистик ракеталаридан фойдаланилади. Улардан кема ва ерусти нишонларига зарба беришда қўлланилади.  

Нашрнинг қайд этишича, ушбу тизимни жойлаштиришдан мақсад кейинги йилларда денгиздаги фаоллигини кенгайтирган Хитойга қарши туришдир. Бундан ташқари, тизим Япония мудофаа кучларига чегаралар хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бериши кўзда тутилмоқда. Айни пайтда Япония мудофаа кучлари ихтиёридаги ракеталарнинг таъсир доираси 200 километрни ташкил қилади.

Мавзуга оид