Light | 00:14 / 03.01.2019
24528
4 дақиқада ўқилади

Замонавий шаҳар транспорти: Базель трамвайлари

Замонавий шаҳримиз машина, маршрут ва автобуслар билан тўлган. Айрим вақтларда велосипедчиларни учратиш мумкин. Трамвайлар эса ўтмишга айланди. Катталиги бўйича иккинчи ўринда бўлган Швейцариянинг Базель шаҳрида транспортнинг бу туридан ҳали ҳам фойдаланилади.

Трамвай линиялари Базелда 1895 йилдаёқ қурила бошлаган. У шаҳарнинг барча ҳудудини кесиб ўтади. Германия ва Францияда ётқизилган линиялар ҳам бор. Улардаги ҳаракат 2014 ва 2017 йилларда мос равишда янгиланган.

Шаҳарда юз йил ичида фақат битта линия янгиланди. Маршрут бўйлаб автобус қатнови йўлга қўйилди. Базелда нима учун трамвай транспортини ривожлантиришаётгани борасидаги саволга шаҳар ҳукумати қўшнилари учун хос бўлган автомобиль лоббисининг уларда мавжуд эмаслиги билан тушунтирмоқда.

Шаҳар транспорти трамвай, электричка, автобус ва поездлардан иборат. Йўл ҳақи учун пул тўлаш тизими жуда қулай ва оддий: харид қилинган чипта бир вақтнинг ўзида барча транспорт турлари учун амал қилади.

Ташкиллаштириш ва трамвайни бошқариш билан икки нафар оператор шуғулланади: шаҳар ва туман. Бу линиялардаги вагонлар турли рангларда: шаҳарда – яшил, шаҳар ташқарисида – сариқ рангда. Улар тузилишига кўра бироз фарқ қилади. Чунки шаҳар ташқарисидаги трамвай темир йўлларига мослашиши керак. Йўловчилар учун қаерда қандай маршрут юриши дарҳол тушунарли.

Ҳаракат жадвали аниқ ва қатъий назорат остида. 7–8 дақиқалик интервалга амал қилинади. Қоидаларга кўра, вагонлар 60 фоиздан ортиқ тўлиқ бўлиши мумкин эмас.

Трамвайлар кўриниши жиҳатидан шиллиққуртга ўхшайди. Уларнинг қисмлари эгилувчан ва ҳаракатчан. Вагонларнинг ичига ёғоч кўринишида ишлов берилган. Бу ўтмишга ҳурмат белгиси эмас, шаҳар аҳолисининг истагидир: улар юмшоқ ўриндиқларни гигиеник деб топишмади.

Шаҳар ташқарисида қатновни амалга оширадиган трамвайлар симсиз интернет билан таъминланган. Бу тушунарли, ахир узоқ йўлда йўловчилар ўзларини бирор нима билан банд этишлари керак-ку. Швейцариядаги каби йўлларда трамвайда силкиниш, шовқин ва тебранишдан хавотирга тушмай ўқиш, мусиқа тинглаш мумкин.

Маршрутдан маршрутга ўтиш боғловчи йўллар — хабларда амалга оширилади. Улар метро тамойилига кўра ишлайди, бироқ ер устида жойлашган: бир линияга битта маршрут тўғри келади. Жами шаҳар ички йўналишлари 9 та, умумий узунлиги – 75 км. 3 километрга Франция ва 2 километрга Германия ҳудудига “кириб чиқади”.

Чегара йўллари Швейцария томонидан қурилган, божхона операторлари томонидан хизмат кўрсатилади. Қўшни мамлакатларда ўзига хос трамвайлар юради: француз ва немислар вагонларга ўта талабчан, узоқ вақт давомида танлашади ва моделларни сертификатлаштирадилар.

Швейцарлар эса Канада томонидан ишлаб чиқариладиган “Бомбардье” фирмаси трамвайларини маъқул топишган. Уларнинг бўйи паст ва зинапоялар мавжуд эмас.

Трамвайлар Базелда ҳаракатланишнинг асосий тури бўлиб қолмоқда. Жами шаҳар қатновининг 35 фоизи унинг улушига тўғри келади. Барча кўчалар ҳам автомобиллар оқимини камайтириш ва трамвай ҳаракатига мослаб ташкиллаштирилган.

Мавзуга оид