Ўзбекистон | 15:58 / 04.01.2019
13260
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда Ўзбекистонда 13 та янги масжид очилди 

2018 йилда Ўзбекистонда 13 та янги масжид очилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

«Муҳтарам президентимиз раҳнамоликларида Қуръон мусобақалари билан бошланган 2018 йил қут-баракали ўтди, Аллоҳ таолонинг неъматлари бисёр бўлди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, диний-маърифий соҳани такомиллаштириш тўғрисидаги бир қатор фармон ва қарорлар асосида:

– Халқаро ислом академияси таъсис этилди;
– Халқаро Ислом цивилизация маркази ташкил этилди;
– “Вақф” хайрия жамоат фонди тузилди;
– Ҳадис илми мактаби номли олий диний таълим муассасаси иш бошлади;
– масжид-мадрасаларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди;
– 13 та янги масжид очилди, 39 таси янгидан қурилди, 100 га яқини капитал таъмирланди;
– Ҳаж қилувчилар сони 7200 дан ошди, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлди;
– Рамазон ойида 1149 та масжидда хатми Қуръон ўтказилди;
– “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” курслари ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид