Жаҳон | 20:27 / 06.01.2019
9329
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядан қўшинларининг тўлиқ олиб чиқилиши шартини маълум қилди  

Фото: AP Photo/Hussein Malla

АҚШ қўшинлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған курд тузилмаларига ҳужум қилмасликни кафолатламагунча Сурия шимолида қолади. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Исроилга ташрифи вақтида айтиб ўтди.

Болтоннинг таъкидлашича, курдлар АҚШга ИШИДга қарши курашда ёрдам берган ва Вашингтон жангарилар тор-мор қилинмагунча Суриядан қўшинларини олиб чиқмайди.

Сиёсатчининг айтишича, қўшинлар олиб чиқилишининг аниқ муддати бажарилиши талаб қилинадиган муайян сиёсий қарорларга боғлиқ бўлади.

“Биз қўшинлар олиб чиқилиши шароитида бажаришимиз керак бўлган мақсадлар бор”, деб айтган Болтон.

Маслаҳатчи, шунингдек, Туркияни АҚШ билан келишилмаган ҳарбий ҳаракатлар ўтказмасликдан огоҳлантирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид