Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Нукусда йўловчи поезди ўсмирни босиб кетди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда Makan нашри.
Маълумотда айтилишича, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45ла Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Урганч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози ўсмирни уриб кетган.
Қайд этилишича, Нукус шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган Р.Д. темир йўл рельси ўртасидан қулоқчин таққан ҳолда ўтаётган бўлган. Натижада у воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026