Жаҳон | 17:06 / 08.01.2019
10877
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Болтоннинг суриялик курдлар бўйича талабини «жиддий хато» деб атади

Фото: AP Photo/Burhan Ozbilici

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтоннинг суриялик курдларга ҳужум ҳақидаги баёнотини қабул қила олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эрдўған шунингдек, Болтон Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши учун Туркияга шарт қўйиб «жиддий хато» қилганини айтди. У Туркия суриялик курдлар гуруҳлари борасидаги масалада ҳеч қачон муроса қилмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Болтон агарда Туркия суриялик курдларга ҳужум қилмасликка ваъда бермаса, АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг 19 декабрида Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишини эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид