Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 2 яшар қиз гугурт ўйнаб, болалар манежини ёқиб юборди
2019 йил 7 январь куни Наманган шаҳар “Қуйи Ровустон” МФЙда яшовчи 25 ёшли Н.Ф. (аёл)нинг уйида 2 яшар қизи М.А. болалар манежи ичида назоратсиз қолиб, гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада аланга хонадаги пардага ўтиб, ёнаётган парда боланинг устига тушган вақтида Н.Ф. томонидан ўчирилган.
Оқибатда она ва бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026