Жаҳон | 16:30 / 08.01.2019
15076
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия Американинг Суриядаги базаларини қўлга киритишни истамоқда

Фото: AP Photo/Hussein Malla

Туркия расмийлари Анқарада АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан бўлиб ўтадиган музокараларда Суриядаги Америка ҳарбий базалари Туркияга топширилишини ёки улар йўқ қилинишини сўрайди.  Бу ҳақда Hurriyet газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Туркия Сурия шимолидаги 22та ҳарбий базанинг курдлар қўлига топширилишини қабул қила олмайди.

Болтон Туркияга икки кунлик ташриф билан келган бўлиб, Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Қалин билан музокаралар ўтказди.

Аввалроқ Болтон АҚШ Сурияни тарк этиши жараёнида Туркия Қўшма Штатларнинг иттифоқдошларини ҳимоя қилишга рози бўлиши, шунингдек, америкаликлар Яқин Шарқдан чиқиб кетиши билан Туркия курдларга хавф солмаслиги шартлигини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид