Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда йўқолган қирувчи самолёт фалокатга учрагани маълум бўлди
Франциянинг Юра ва Ду департаментларидаги қидирув операцияси давомида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Mirage 2000D қирувчи самолёти бўлаклари топилди. Самолёт 9 январь эрталаб радарлар экранидан йўқолиб қолганди.
France 3 телеканалининг маълум қилишича, самолёт экипажи икки аъзосининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тахмин қилинишича, улардан бири катапульта қилишга улгурган, чунки воқеа жойида парашют топилган.
Франция мудофаа вазирлиги самолёт фалокатга учраганини тасдиқлаган ва у мамлакат шарқида машғулот парвози вақтида паст баландликда учаётганда қулаганини қўшимча қилган.
Қидирув операцияси давом эттирилмоқда, воқеа сабаблари ўрнатилмоқда.
Аввалроқ Юра тоғли ҳудуди устида Нанси-Оше авиабазасидан чиққан, 2 учувчи бошқарган Mirage 2000D самолёти радарлардан ғойиб бўлгани маълум қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ҳавода портлаб кетган.
Мавзуга оид
08:17
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026