Жаҳон банки жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозини ёмонлаштирди
Жаҳон банки “хатарлар кучайгани ва номақбул омиллар кўпайгани” сабабли 2019 йил учун дунё иқтисодиёти ривожланиши бўйича прогнозини ёмонлаштирди.
2019 йил учун жаҳон иқтисодиёти ўсиши 0,1 фоиз, яъни 3 фоизгача пасайтирилган. 2020-2021 йилларда ўсиш савдо ва инвестициялар ҳажми қисқариши сабабли 2,8 фоизгача камайиши кутилмоқда.
Бозор иқтисодиёти шаклланаётган йирик давлатлар ва ривожланаётган давлатлар учун прогноз 0,5 фоизга, яъни 4,2 фоизгача ёмонлашган. 2020 йилда банк бу давлатлар учун ўсиш 4,5 фоизгача, 2021 йилгача 4,6 фоизгача ўсишини кутмоқда.
Ривожланган давлатларда ўсиш суръатлари 0,2 фоизга, яъни 2 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. 2020 йилда эса ўсиш 1,6 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Жаҳон банки, шунингдек, жаҳон савдоси ҳажми ўсиши прогнозини ҳам пасайтирган. Жумладан, 2019 йилда ўсиш 3,6 фоизгача (аввал 4,1 фоиз кутилган), 2020 йилда эса 3,5 фоизгача (аввал 4 фоиз кутилган) пасайиши мумкин.
Банкнинг баҳолашича, нефтнинг ўртача йиллик нархи 2019 йилда деярли ўзгармас экан.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:46 / 26.10.2024