Жаҳон | 15:19 / 09.01.2019
4713
1 дақиқада ўқилади
ЕИ Эронга нисбатан терроризмга қарши санкцияларни кенгайтирди
Европа иттифоқи Эронга қарши санкциялар рўйхатини террористик фаолиятда айбловлар билан кенгайтирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, унга яна икки жисмоний шахс, шунингдек, Эрон Разведка вазирлигининг ички хавфсизлик бошқармаси киритилди.
«Кенгаш томонидан рўйхатнинг ушбу кенгайтирилиши Европага сўнгги вақтларда кузатилган ҳужум қилишга уринишларга жавобдир», - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, чеклов чоралари яна бир йилга узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ соҳиллари яқинига жанговар кемаларини жўнатиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024