Жаҳон | 09:25 / 10.01.2019
8935
1 дақиқада ўқилади
Эрон ТИВ АҚШ фуқароси қўлга олинганини хабар қилди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) расмий вакили Баҳром Қосимий Эрон шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида АҚШ фуқароси Майкл Уайт қўлга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
Баёнотда қайд этилишича, Эрон расмийлари АҚШни «ҳибсга олинишнинг дастлабки кунларида» Қўшма Штатлари фуқароси ушлангани ҳақида хабардор қилган.
8 январь, сешанба куни The New York Times газетаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 46 ёшли фахрийси Майкл Уайт Эронда қўлга олингани ҳақида ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа иттифоқи Эронга нисбатан терроризмга қарши санкцияларни кенгайтирганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024