Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШ талабига бўйсунмаслигини билдирди
Анқара Американинг Patriot зенит ракета мажмуаларини сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин, аммо агарда Вашингтон ўз шартларини илгари сурадиган бўлса, бу амалга ошмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Россиянинг С-400 зенит ракета тизимларини сотиб олиш бўйича келишуви борасида Қўшма Штатлар томонидан қандайдир талаблар қўйилишини қабул қила олмайди.
5 январь куни Америка делегацияси вакиллари Туркия ТИВ ва мудофаа вазирлигига Patriot тизими етказиб берилиши эвазига С-400 сотиб олиш бўйича буюртмани бекор қилиш талабини қўйгани хабар қилинганди.
Москва ва Анқара 2017 йил сентябрда Туркияга С-400 тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Шартнома миқдори 2,5 миллиард доллар бўлиб, ушбу сумманинг ярмидан кўпроғини Россия кредити қоплайди.
АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари ушбу шартномага қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:18 / 27.06.2026