Жаҳон | 18:50 / 11.01.2019
18463
1 дақиқада ўқилади

Россия жосусликда айбланаётган америкаликни россиялик Бутинага алмаштиришни рад этди

Мария Бутина/Фото: CC BY 2.0 / Pavel Starikov

Жосусликда айбланаётган Америка фуқароси Пол Уилан АҚШда ҳибсга олинган россиялик Мария Бутинага алмаштирилмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.  

Маълум қилинишича, америкаликни хорижда ҳибсга олинган Россия фуқароларига алмаштириш ҳақида ҳеч қандай гап бормаяпти ва Уиланни суд кутмоқда. У жосусликда айбланмоқда ва 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ҳеч қачон дипломатик ўйинларда одамлардан пиёда сифатида фойдаланмаслигини маълум қилганди.

АҚШ фуқароси Пол Николас Уилан 2018 йил 28 декабрда қўлга олинганди.

Айни пайтда россиялик Мария Бутина Америкадаги қамоқхонада сақланмоқда. У хорижий давлат фойдасига фаолият юритиш мақсадида тил бириктиришда айбланган.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид