Жаҳон | 14:50 / 11.01.2019
4853
1 дақиқада ўқилади

Варшавада Польша ва Хитой фуқаролари жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди

Фото: Global Look Press

Huawei концернининг Польшадаги бўлими директорларидан бири Вэйцзин В. ва Польша миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ юқори лавозимли амалдори Петр Д. ХХР фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Польша давлат телевидениеси хабар берди.

Телеканалнинг маълумот беришича, ҳар икки гумонланувчи уч ой муддатга ҳибсга олинган. Уларга Польшага қарши жосуслик қилиш айблови қўйилган. Шунингдек, хавфсизлик хизмати ходимлари гумонланувчиларнинг уйларида тинтув ўтказишган. Бундан ташқари, Huawei ва Петр Д. ишлаётган Orange фирмаси офисларидаги ҳужжатлар мусодара қилинган.

Хабар қилинишича, гумонланувчилар айбларига иқрор бўлишмаган ва бу иш бўйича кўрсатма беришдан бош тортишмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид