Жамият | 14:37 / 12.01.2019
6621
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда қариндошининг автомашинасини ҳайдаб қочган шахс қўлга олинди
2019 йил 8 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Карвонсарой 7-тор кўчасида яшовчи Ш.Ю. уйи олдида қаровсиз қолдирилган қариндоши О.Б. (аёл)га тегишли “Ласетти” русумли автомашина ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Учтепа тумани 26-даҳадан топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ю. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
15:30 / 22.10.2024