Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенконинг уйи устидан дронлар учиб ўтиши тақиқланди
Фото: УНИАН
Украина давлат авиация хизмати мамлакат ҳудудида учувчисиз учар қурилмалар учиши тақиқланган ҳудудлар харитасини эълон қилди. Харитадан президент Пётр Порошенконинг Киев областидаги Козин посёлкасида жойлашган уйи ҳам ўрин олган, деб хабар берди РИА Новости.
"Учувчисиз учар қурилмалар бозорининг жадал ривожланиб бораётганлигини эътиборга олган ҳолда янги турдаги учувчи қурилмалардан фойдаланишнинг янги тартиби устида иш олиб бормоқдамиз", дейилади авиация хизмати хабарида.
Аввалроқ Украина Туркиядан Bayraktar TB2 зарба берувчи ҳарбий дронларни сотиб олиши ҳақида хабар қилинганди.
Таъкидланишича, «Укрспецэкспорт» давлат ширкати туркиялик ҳамкорлар билан тегишли битимни имзолаган.
Мавзуга оид
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
10:37 / 26.01.2026
Юзлаб дронлар ва авиабомбалар: Зеленский — Россиянинг бир ҳафталик зарбалари ҳақида
22:04 / 25.01.2026
Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синовдан ўтказилди
14:05 / 22.01.2026