Салоҳиддин Раббоний Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди
2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Салоҳиддин Раббоний «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотинг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун нуфузли делегацияси бошчилигида мамлакатга келган.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий ўзгариш юқори баҳоланди. Таъкидланганидек, кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон мулоқоти икки мамлакат раҳбарларининг кучли сиёсий иродасига асосланган.
Афғонистон ТИВ раҳбари Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини изчил қўллаб-қувватлаш, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва кадрлар тайёрлашдаги ёрдам учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.
Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқладилар.
Музокараларда ўзи ишини бошлаётган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Ушбу шаклдаги учрашувга Афғонистон делегацияси таклиф этилган.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг минтақадаги иқтисодий, транспорт ва бошқа инфратузилма лойиҳаларига жалб этилиши афғон халқига кўп йиллик қуролли можароларга тинч муқобил йўл мавжудлигини ҳис этиш имконини беради.
Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Суҳбатда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий иштирок этди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024