Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпания йўловчиларни парвоз давомида ерда ўтиришга мажбурлади
TUI авиакомпанияси йўловчилари самолёт полида икки соатлик парвоз давомида ўтиришга мажбур бўлишди. Daily Mail хабарига кўра, улар ўриндиқ талонларида берилган ўринлар аслида йўқ жойлар эканини аниқлашган.
44 ёшли йўловчи Паула Тэйлор 55 ёшли эри Ян ва ўн яшар қизи Брук билан Менорка ороли аэропортига олдиндан келган, улар Бирмингемга (Англия) қайтиш чоғида энг қулай самолётга учта ўрин олмоқчи бўлишган. Уларга 41-қатордан D, E ва F ўринлари берилди, бироқ бортга чиқишганидан сўнг, бундай рақамлардаги ўриндиқлар йўқлиги аниқланди.
Шикоятни олгач, экипаж аъзолари битта бўш жой топиб беришди. Брукка унга учиш ва қўниш вақтида ўтириб олиш таклифи берилди, эр-хотин эса бортпроводникларга мўлжалланган махсус ўриндиққа жойлаштирилди. Бироқ, самолёт баландликка кўтарилгач, хизмат кўрсатувчи ходимлар ушбу ўриндиқлар орқасида жойлашган ердан фойдаланишга мажбур бўлишди. Натижада оила ерда ўтириб олган.
TUI’дан тушунтиришларича, парвоздан олдин самолёт бошқасига алмаштирилган, унда эса ўриндиқларнинг ўзгача жойлашуви бўлган. Компания рўй берган ҳодиса учун узр сўради ва йўловчиларга чипталар нархини тўлиқ қоплаб бериш таклифи билан чиқди.
Бу авиакомпания мавжуд бўлмаган жойга чипта сотиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2018 йил сентябрь ойида Индонезиянинг Lion Air лоукостери ходимлари самолётда мавжуд бўлмаган жойларга бир нечта йўловчиларни жойлаштиргани маълум бўлди. Lion Air лайнерида Палембанг шаҳридан Жакартага парвоз қилган йўловчи Ставика Ика интернетда самолёт қаторлари фонида ўз ўриндиқ талони суратини жойлаштирди. Қизнинг чиптасида 35F ўрни бўлган, бироқ фотосуратга қараганда, лайнер салонидаги сўнгги қатор 34-эди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026