Жаҳон | 14:45 / 14.01.2019
9535
2 дақиқада ўқилади

Туркия Трампнинг таҳдидларига қарамасдан курд жангариларига қарши курашни давом эттиради

Фото: ZUMA Press / Global Look Press

Анқара АҚШ президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига қарамасдан Суриядаги курд тузилмаларига қарши курашни давом эттиради. Бу ҳақда Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин маълум қилди.

"Туркия АҚШ бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни ҳурмат қилишини кутмоқда ва унга террорчилик тарғиботи соя солишини хоҳламайди. ИШИД, Курдистон ишчилар партияси, "халқ мудофааси кучлари" ва "Демократик иттифоқ" ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Биз уларга қарши курашни давом эттирамиз", деб ёзди Қалин Twitter саҳифасида.

"Туркия курдлар билан эмас, террорчилар билан курашмоқда. Биз курдлар ва бошқа сурияликларни террорчилик таҳдидларидан ҳимоя қиламиз. Жаноб Трамп, террорчилар сизнинг ҳамкорингиз ва иттифоқчингиз бўла олишмайди", деб қўшиб қўйди у.

Аввалроқ Оқ уй раҳбари агарда Америка қўшинлари Суриядан чиқиб кетганидан сўнг Анқара суриялик курдларга ҳужум қиладиган бўлса, Туркия таназзулга юз тутишини билдирганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид