Жаҳон | 16:13 / 15.01.2019
9810
1 дақиқада ўқилади

Украина Қора денгиздаги ўз мегалойиҳаси ҳақида ўйламоқда

Фото: AP

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, 2019 йилда Болтиқ ва Қора денгиз ўртасида Go Highway юқори тезликдаги транспорт йўлагини қуриш учун 4 миллиард гривна (тахминан 141,5 миллион доллар) назарда тутилган.

Бош вазирнинг қайд этишича, Украинага қарашли Одесса ва Николаев Қора денгиз портларини Польшага тегишли Болтиқ денгизидаги Гданьск ҳамда Гдин портлари билан боғлайдиган трансмиллий йўлак логистика нуқтаи назаридан жуда муҳим ҳисобланади.

Гройсманнинг сўзларига кўра, у Болтиқ денгизидан Қора денгизигача юклар ташишни осонлаштиради ва арзон қилади. Украина ҳудуди орқали тахминан минг километрлик йўллар ўтади.

Умуман олганда, 2019 йилда Украина йўл соҳасида 56 миллиард гривна сарфлашни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Донбассдаги урушни штурм билан якунлаш таклиф қилинганди.

Мавзуга оид