АҚШ ҳарбийлари тарихда илк бор "шатдаун" сабабли ойлик олишмайди
АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати қўмондони адмирал Карл Шульц қўл остидаги ҳарбийларга федерал ҳукуматнинг иши тўхтатиб қўйилгани ("шатдаун") боис улар ойлик маош ололмасликлари тўғрисида огоҳлантирувчи мактуб йўллади. Мактубда бу ҳолат мамлакат тарихида илк бор юз бераётганини қайд этди.
"Бугун сизлар доимий маошингизни олмайсиз. Менга маълум бўлишича, АҚШ ҚК хизматчилари бюджет молиялаштирилиши тўхтатилгани сабабли миллатимиз тарихида илк бор ойлик маошларини олишмайди", дейилади соҳил қўриқлаш хизмати сайтида чоп этилган мактубда.
Шатдаун — АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинча тўхтатилиши 22 декабрдан буён давом этмоқда. Бунга демократлар ва республикачиларнинг Мексика билан чегарада девор қурилиши сабабли бюджет борасида келиша олмаганликлари сабаб бўлди. Республикачилар бу мақсад учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилишини қўллаб-қувватлаётган бўлса, демократлар 1,3 млрд долларга рози бўлишмоқда.
Айни вақтда ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, уй қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш, савдо, миллий хавфсизлик ва молия вазирликлари, давлат департаменти молиялаштиришсиз қолди.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024