АҚШдаги Гудзон кўрфази устидан ўтувчи кўприк бузиб ташланди
Нью-Йоркдаги Гудзон кўрфази устидан ўтувчи “Таппан Зи” кўприги йўналтирилган портлатиш усули билан бузиб ташланди. Ярим асрдан кўпроқ хизмат қилган кўприкни демонтаж қилишга қарор қилинган.
1955 йилда очилган кўприкдан умумий ҳисобда 61 йил 9 ой фойдаланилган, ваҳоланки у 50 йил фойдаланишга мўлжалланган бўлган. Кўприк ёнида 2017 йил августда янги кўприк очилган. Ушбу кўприк қурилишига 4 млрд доллар сарфланган.
Шаҳар раҳбарияти кўприкни 2005 йилдаёқ бузиб ташлашга қарор қилган, бироқ ушбу режаларга қарамай унга 2019 йилгача тегилмаган.
Йўналтирилган портлаш ёрдамида кўприкнинг шарқий қисми бузилган, йил давомида унинг ғарбий қисмини демонтаж қилиш режалаштирилган.
Кўприкнинг сувга тушган бўлаклари сувдан чиқариб олиниб, қайта ишлашга жўнатилади.
Кўприкнинг портлатилишини 200 га яқин одам кузатган.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023