Ўзбекистон | 15:07 / 16.01.2019
32399
2 дақиқада ўқилади

ИИББ бошлиғи: Тошкентдаги ички ишлар бўлимларига бир кунда 2500 дан ортиқ фуқаро олиб келинарди

Фото: KUN.UZ

15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев иштирокида ОАВ ходимлари билан брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда 2018 йил якунлари бўйича маълумотлар берилди.

Рустам Жўраевнинг маълум қилишича, бугунги кунда ички ишлар ходимларига махсус хизмат телефонлари берилмоқда. Шартли равишда IIBBPhone деб номланган телефонда 4 та асосий дастур бор: 

1. Бирор шахсга оид маълумотларни текшириш;
2. Автомобилларга оид маълумотларга (ўғирлик, жарималар, давлат рақамлари) аниқлик киритиш;
3. Ички ишлар ходимининг аниқ жойлашган жойини кузатиб бориш;
4. Ходимларнинг ўзаро алоқаси учун махсус Telegram канал.

- Қурилманинг қулайлиги шундаки, яқин-яқингача ҳам Тошкент шаҳри бўйлаб бир суткада ички ишлар идораларига шахсни тасдиқлаш ва турли бошқа масалалар бўйича 2500 дан ортиқ фуқаролар олиб келинарди. Телефондаги дастурлар орқали фуқароларга оид маълумотлар дарҳол, ўша жойнинг ўзида аниқланади ва ҳеч ким асоссиз бўлимга олиб келинмайди. Шу боис, бўлимларга олиб келинаётган одамлар сони ҳозир 500 кишидан ошмаяпти – деди ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев.

Мавзуга оид